Mактабида “Тафаккур хазинасининг калити” номли тадбир семинари бўлиб ўтди. Тадбирга барча туман кутубхоначилари ҳамда методист О. Садиков, маънавият-маърифат марказидан Д. Бердалиевалар қатнашдилар. Тадбир фойеси байрамона безатилиб, 5 та ташаббус буйича ўқувчиларнинг қилган ишлари ҳамда фаҳрий ёрлиқлардан намуналар қуйилди. Сунгра тадбир кутубхонадан бошланди. 5-синф ўқувчилари билан биргаликда “Заковат” тадбири ўтказилди. Тадбирни маънавий-маърифий ишлар буйича директор ўринбосари Л. Абдираманова олиб борди. Тадбирнинг асосий мақсади ўқувчиларда китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва жамийки билимларни берувчи бойлик эканлигини тушунтириш, китобни мутолаа қилиш, болаларда китобга меҳр уйғотиш, тафаккур дунёси кенг, фикирлари теранг, миллий қадриятлар ва анъаналарини ҳурмат қиладиган жамият ривожланиши билан ҳам фикр бўладиган комил инсон бўлиб шакллантиришдан иборат. Тадбирнинг кейинги қисми мактабнинг фаоллар залида давом этди. Ўқувчилар саҳнада қозоқ шоири Муқағали Мақатаевнинг ҳаёти ва ижодидан сўзлаб беришди. Бундан ташқари “Аққулар ұйықтағанда” асаридан сахна кўриниши намоийш этилди. Буни қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Калбаева Рахима олиб борди. Сўнг Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романидан парчани 10-синф ўқувчилари сахнавий кўриниш тарзида ижро этишди. Тадбир сўнгида ўқувчиларнинг мусиқий чиқишлари, куй-қушиқ, рақслар намойиш этилди. Семинар иштирокчилари тадбир ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Маънавият-маърифат марказидан келган Д. Бердалиева кутубхонага ўз шахсий кутубхонасидан китоб соқға қилди.26-мактаб кутубхоначиси Алимкулова Куралай тадбир иштирокчилари ва ўқувчиларга ўзининг алоҳида миннатдорчилигини билдириб, ўзининг ижод наъмуналари –шеърларидан ўқиб берди. Тадбир “ Ўзбекистон” қушиғи билан якунланди.