Мактабда 10- синфида информатика ва ахборот технологиялари фани уқитувчиси Меруерт Аяганованинг “MS Access 2010-да Маълумотлар омборини яратиш” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди. Дарсга қатнашувчи 18 уқувчидан 15 таси иштирок этишди. Дарсни кузатувчи ва таҳлил қилувчилардан мактабнинг уқув ишари бўйича директор ўринбосори К.Кунакбаева, аниқ фанлар метод бирлашма раҳбари К.Сарсенбаева, мактаб психологи Ф.Танжарикова ҳамда бошланғич синф ўқитувчиси Т.Ермекбаева лар иштирок этдилар.Дарс типи янги билим, куникмаларни шакллантириш. Дарснинг таълимий мақсади: Укувчиларга “ MS Access2010да Маълумотлар омборини яратиш” буйича янги назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан ташкил топди.Дарс тури янги материални урганиш. Дарс услуби назарий ва амалий, дарс усуси эса ахлий хужм, тест, ВЕН диаграммаси, Ассесмент текшириш методлари асосида утилди.Янги дарс мавзуси буйича уқувчилар коммуникатив компетенция ва фанга оид компетенциялардан MS Access2010 да маълумотлар омборини қуриш, МО яратиш, МО ни сақлаш, МО ни импортлаш ва экспорлашни бажариша олишди.Укувчиларнинг фанга қизиқиши юқори, компьютерда машқлар бажаришди.Дарс режа асосида вақтларга тақсимланиб ўтилди ва мактаб миқиёсида оммалаштиришга тавсия этилди.