Mактабида 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги тадбирлар ўтказилди. 14-январь куни 1 “А” синфи раҳбари Сапарова Феруза бошчилигида синф ўғил болалари ўртасида “Мен ҳам аскар бўламан” мусобақаси ўтказилди. Изланувчан ўқитувчи байрамни байрамона безатилган синф хонасида турли шартлар буйича ва мусиқий танаффуслар билан мазмунли ташкил қилган. Қасамёд қабул қилиш, гир кўтариш, аскар рақси, савол-жавоб, ўз иқтидори буйича беллашдилар. Натижада Рамазанов Дидар 1-ўринни эгаллади ва қолган ўқувчиларга турли номинациялар берилди. 14-январь куни 3 “Б” синфида синф раҳбари Абдуллаева Тамара ҳам “Айбынды әскер елімде” мавзусида тадбир ўтказди. Бу тадбирда ҳам ўқувчилар саломлашиш, қасамёд қабул қилиш, ўз ижоди, эркин мавзу, куч синашиш шартлари буйича мусобақалашди. Мусобақа якунида ўқувчиларга турли номинациялар берилди. Унда Нурлибеков Нургиса “Йигит султони” номинацияси билан тақдирланди. Жумладан 14- январь куни мактабнинг ЧҚБТ раҳбари А.Мектепов юқори 9-10-11- синф уғил болалари ўртасида “Мард уғлон” мусобақасининг 1-бўлими спорт йуналиши буйича тадбирни ўтказди. Унда спортнинг 1.100 метрга югуриш. 2. Турникка тортилиш.3. Противогаз ниқобини кийиш.4. Скакалкада сакраш. 5. Арқонга чиқиш. 6. Оджимание машқларини бажариш шартлари буйича ўқувчилар беллашди. 1-бўлим якуни буйича 10-синф ўқувчиси : Сахиев Нурбулан энг кўп баллни қўлга киритди. Ушбу мусобақанинг 2- бадиий бўлими 15-январь куни бўлиб ўтди. Унда ўқувчилармиз. 1.Ўзларини таништириш. 2. Тантанали қасамёд қабул қилиш.Аскар ҳаётидан сахна куриниши. 4. Онага салом хатини йуллаш шартлари буйича беллашди. Мусобақа якунида 11-синф ўқувчиси: Нурманов Дауит “Мард уғлон” номинацияси дипломи билан ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 2-ўринни 10-синф ўқувчиси: Сахиев Нурбулан, 3-ўринларни 9 “А” синф ўқувчиси: Жаргаев Жолдасбек, 9 “Б” синф ўқувчиси: Эражаббаев Замир эгаллади.